- Ҳанафий мазҳабининг бу борадаги умумий қоидаси «Чўчқадан бошқа барча ҳайвонларнинг қон оқмайдиган бўлаклари, у тирикми, ўликми ёки гўшти ейиладиганми, ейилмайдиганми, покдир». Шунга биноан, суяк ҳам покдир.Йиртқич қушлар, сичқон, чаён ва мушук каби ҳайвонларнинг сўлаклари макруҳ.Чўчқа, ит ва йиртқич ҳайвонларнинг сўлаги ҳам, улар теккан сув ҳам нажасдир.Одамнинг сўлаги пок. Фақат, ароқ ичганда оғзи нажас бўлгани учун, унинг оғзидаги ва оғзи теккан нарсалар ҳам нажас бўлади. У оғзидаги нажосатни кетказиш учун уни ювмоғи, сув ичмоғи ёки тупугини уч марта ютмоғи даркор. Тухум ҳам покдир. У билан кийим ёки сув нажас бўлиб қолмайди. Аммо ўша сув билан тоҳарат қилиш макруҳдир. Пашша, қурт, чумоли, чаён, ари, бурга каби қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари покдир.Гўшти ейиладиган ва ҳавода туриб тезак ташлайдиган кабутар, чумчуқ каби қушларнинг тезаги покдир. Қадимдан Масжидул ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқилиб келган.Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устларига кабутар тезак ташлаганда, артиб юбориб, намоз ўқиганлари маълум. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган.Шунингдек, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфнинг наз¬дида, гўшти ейилмайдиган ва ҳаводан тезак ташлайдиган лочин, қирғий ва қарға каби қушларнинг тезаги ҳам пок. Яъни, уч марталаб ювмасдан, артиб ташлаб, намоз ўқиса, бўлаверади.Балиқнинг қони покдир. У аслида қон эмас. Шунингдек, ҳайвон сўйилгандан кейин томирлари ва гўштида қоладиган қон ҳам покдир.