Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насияга олинган мол пули тўлаб берилмаса

14:16 / 03.03.2022 | Doston Maksudov | 946

Ассаламу алайкум! Бир ойда тўлаб бериш шарти билан насияга мол олинса ва уни сотиб пулини тижорат учун ишлатилса (айлантирилса), тўлов вақти келганида (бир ойдан сўнг) насияга олинган мол пули тўлаб берилмаса, шу мол айланма маблағидан келган пул (фойда) халол бўладими? Бир ойдан кейин кўрилган фойдачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни иқтисод тилида таварруқ дейилади. Сурати шуки, пули йўқ инсон бирор буюмни насияга олиб, учинчи бир шахсга арзонроққа нақдга сотиб юборади. Уламолар буни умумий тарзда макруҳ деганлар. Бунга одатланиб олмаслик керак, чунки биз шу ишга одатланган жуда кўп инсонларнинг бирини дўпписини олиб бошқасига кийдирувчи бўлиб қолганларини кўрдик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat