Ҳурматли Шайх ҳазратлари.Ҳазрат, «Руҳий тарбия» китобингизнинг аудио шаклини эшитиб, бир савол туғилди. Қалб ҳақидаги пайғамбар алайхиссаломнинг: «Одамда бир парча гўшт бор, агар у бузилса бутун тана бузилади, агар у тузалса бутун тана тузалади, билиб қўйинг бу қалбдир» ҳадисларидаги «бир парча гўшт» дан мурод нима? Бунинг инсон организмининг анатомик тузилишига қандай боғликлиги бор, мисол учун биз уни «юрак» деб тушунсак бўлдаими, ёки бу маъжозий маънодами?