Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Исмим Абдуллоҳ. Охирги вақтда тез тайёрланувчи макарон (ролтон - вермишел) маҳсулотлари жуда ҳам кўпайиб кетди. Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилса бўладими. Қуйидаги ҳужжатларда (ролтон - вермишел) маҳсулотининг таркиби батафсил келтирилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу маҳсулотнинг таркибида ҳаром нарса йўқ экан. Ҳаммаси аниқ ёзилибди. Шу билан бирга “Ҳалол Стандарт”и бор экан. Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнуддийн ҳазратнинг имзолари ҳам бор экан.