Ассалому алайкум! Ман Олтин силсила китобида дўзахийлар ҳаёт денгизида чўмилиб чиқишини ўқиганман, лекин ҳадисда чандр ёки тамға урилади ва жаннатга киритилади дейилмаган. Кўпчиликни фикрича дўзахийлар тамға билан киришини тасдиқлашади, сабаби китобларда ўқишган экан. Тамға ёки бирор белги билан киришлиги саҳиҳ ҳадисларда келганми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Қиёмат куни мўминлардан баъзиларини дўзахга ташланади. Улар Аллоҳ ирода қилганича азобланадилар, сўнг уларни пешоналарида “жаҳаннамийлар” деган тамға билан Аллоҳ уларни раҳмати ила жаннатга киргазади – деган маънода ҳадис бор. Лекин бу ҳадис имом Бухорий ва имом Муслимлар шартларига тушадиган даражада эмас. Валлоҳу аълам!