- Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Агар мендан кейин набий бўлганда, албатта, Умар ибн Хаттоб бўлар эди», дедилар».Термизий ривоят қилган.Фақатгина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар бўлганликлари туфайли Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар бўлмай қолганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳақларидаги бу гаплари олий бир мақомнинг тасдиғидир. Бу мислсиз олий мақом фақатгина Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга насиб этгандир.