Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Қуръони Карим эскириб, титилиб кетилса нима қилинади? Айрим биродарларимиз қабрга ўзи билан бирга кўмилади дейишмоқда.Жавоб учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай нарсаларни китобларимизда куйдириш тавсия қилинган. Ҳазрати Усмон мусҳафларни ёздирганларидан кейин қолган Қуръон ёзилган барча нарсаларни куйдиришга амр берганлар ва саҳобалар бу ҳукмни қўллаганлар.