Ассалому алайкум! Биржа орқали давлат харидларига қатнашаман. Унда ким арзон ютиб олса шартнома тузилади, маҳсулотни нархи, сони, етказиш муддати қатъий белгиланади. Шартнома шартларини ким бузса жарима тўлайди. Мени дўконим бор. Бор маҳсулотларимни биржага қўйиб давлат харидларида биржа орқали қатнашсам жоизми? Масалан, менда 10 та шампунь бўлса, намуна учун. Биржада 100 та шампунь 15 кун муддатга ютиб олиб, сотишим жоизми? Қолган 90 тасини 10 кун муддатда дўконга обкелиб етказиб берсам буладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биржада ўзиники бўлмаган нарсани сотиш жоиз эмас. Чунки жуда кўп сотилган ва сотиб олинган нарсалар таг-туги билан йўқ бўлади. Валлоҳу аълам!