Ҳозирги кунда заргарлик буйумлари асосоан насияга савдо бўлади. Йаъни заргарлар дўконига ташлаб кетишади ва дўкончи сотиб кейин пулини беради ва шунга ўхшаш насияга савдо бўлади, Шу жоизми?
Тиллони насияга савдо қилиб бўлмайди. Дўконга ташлаб кетса, дўкончини вакил қилган бўлади. Дўкончи савдо кунидаги нархга сотиб, пулини эгасига берса бўлади.