Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумларнинг қазо рўзаси

00:00 / 17.05.2011 | eski savollar | 2602

Ассалому алайкум! Хазрат. Сизга савол билан мурожаат этмоқчи эдим, саволимда хато ва камчиликлар ўтса аввалдан сиздан узр сўрайман. Саволим: Хазрат мани қайнона ва қайнотамларни зиммаларида Рамозон рўзасини 60 йиллик қазоси бор, улар СССР вақтида яшашган, яхши ишларда ишлаб бунинг оқибатида Рамазон рўзасини вақтида тутишмаган. Мен бу оилага келин бўлиб тушганимда (қайнанамлар) билан бир йилгина яшаганман шу вақтида ман билан бирга рамазон рўзасини тутганлар, кейинги рамазон рўзасига жигарлари церроз бўлиб касал бўлиб ётиб қолдилар ва шу касал билан озгина вақтдан кейин оламдан ўттилар. Қайнанамларни зиммаларида 60 йиллик қазолари бор буни ман хиссоблаб чиқдим, сабаби сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобингизни ўқиганимдан кейин шуларни тушундимки кимдир қайнона ва қайнотамларни қазоларини тутиб бериши ёки каффоротини бериши кераклигини, қайнонамларни 3та фарзандлари бор иккита ўғил ва бир қизлари. Шулардан мани турмуш ўртоғимгина ибодатталар аммо уларнинг ҳам ўзларини 8 йиллик қазолари бор оналарини тутмаган рўзаларини каффоратини тўлашга турмуш ўртоғимда ҳозирги кунда имконлари йўқ, шунга ман ва фарзандларим (қайнона ва қайнотамлар) Рамазондаги тутилмаган рўзаларини аста-асталик билан тутиб берсак бўладими? Буни кетма-кетликда эмас соғлигиммизга қараб орасида дам олиб тутсак бўладими? Хазрат ният қилганда қайнонамларни ёки қайнатамларни номларидан дейликми? Хазрат бир кунига бир кун тутамизми? Узр саволим бироз чўзилиб кетти. Диниммиз йўлида қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бизнинг мазҳабда бадан ибодатларини бировнинг ўрнига қазо қилиш йўқ. Сизлар марҳумларнинг ҳақларига дуо қилиб туринглар. Кейин имкон бўлса, каффорот(фидя) берасизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat