Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ифторлик

13:23 / 30.10.2022 | Bahodirjon | 914

Ассалому алайкум! Мен Россиянинг Владивосток шахрида мусофирчиликда эдим. Иш жойимни ўзгартирганим сабабли Москва шахрига кетишга тўғри келди. Владивосток билан Москва вақти оралиғида 7 соат фарқ бор. Мен Владивостокда сахарликни қилиб самолётга ўтирган вақтим соат Владивосток вақти билан 14:00 эди. 9 соат учиб келиб Москвага қўнганимда соат Москва вақти билан 16:00 эди. Бу вақтда Москвада ифторликкача яна 4 ярим соат вақт бор эди. Жамини ҳиссоблаганда менинг сахарлик ва ифторлик вақтим оралиғи 24 ярим соатга тўғри келмоқда. Мен ҳавода оғиз очишим учун кун ботиши ккрак. Лекин 9 соат мобайеида хеч қандай кун ботиш ҳолати кузатилмади. Агар шундай вазият бўлса ҳақиқатдан ҳам 24 ярим соат дан сўнг ифторлик қилишим керакми ёки одатдагидек 18 соатдан кейин ният қилиб ифторлик қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Борган жойингизда кун ботиб шом вақти кирса кейин ифтор қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat