Ассалому алайкум! Блогерлар орасида кенг дунёқарашли, ақлли бир блогерни бир неча блогерлар телеграмда тавсия қилишган экан. Каналига аъзо бўлдим, кейин уни агностик эканлигини билиб қолдим. Бугунги постида риё учун "солиҳа" бўлиб олганлар ҳақида ёзиб орада ўзининг дин агар инсонни ёмон йўллардан қайтариб турадиган ягона барер бўладиган бўлса, диннинг бундай фойдали томонини тан олиш керак" деб ўзининг динга ишончсизлиги, аммо фойдали томонини инкор этмаслигини билдирибди. У шу вақтгача дин ҳақида фикрини энди билдириши постида. Ҳозирги ўзбек блогерлар орасида ҳам атеист ва агностик блогерларни (маълум соҳага оид ёки дунёқарашни кенгайтирувчи фикрли каналлар) кузатмаслигимиз керакми?
- Ва алайкум ассалом! Кузатиш бошқа нарса, ундан фойдаланиш бошқа нарса. Нотўғри ва бузуқ эътиқодлар вирусга ўхшайди. Юқиб қолганини инсон ўзи сезмай қолади. Кузатиш учун доктор бўлиш керак. Сиз доктормисиз ёки йўқми уни билмаймиз. Валлоҳу аълам!