Ассалому алайкум! Бир ерда порахўрлик авж олиб кетса ва инсон ўша ерни пок деб кетаётган инсонларни огохлантириб "У ерда порахўрлик ва порахўрлар кўпайган" деса жоизми? Ўша ердаги порахўрларни ғийбатини қилган бўлмайдими?
2). Бир домла порахўрликда авжига чиқиб кетди. Хеч кимдан қўрқмасдан очиқдан очиқ пора сўраяпти. Шу ҳақида интернетга ёзиб домлани бу ишдан қайтаришга интилсам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ғийбат бўлмайди. Аксинча гуноҳни қолганларга билдириб қўйиш керак.