Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шеърда ақийдага зид

08:17 / 08.05.2019 | Savlat Shodiyev | 1856
Ассалому алайкум! Мен бир шоиримизнинг шеърида ақийдага тўғри келмайдиган жумлани топдим ва хабар бердим. Афсуски у тўғри тушунмади ва ўзгартиришни рад этди. Шунга сиз устозлардан шу жумлаларда тушинтириш беришингизни хоҳлайман муаллифга етказиш учун. Мазлумнинг устидан кулма эй нодон, Сен қандай муслимсан, қандайин инсон, Бир ёнинг жаҳаннам, бир ёнинг жаннат, "Чап елкангда шайтон, ўнгида Раҳмон."* Муаллифи:*

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар чап томондаги шайтондан мажоз назарда тутилган бўлса буни зарари йўқ. Елкадаги фариштани ирода қилмаган бўлса бўлди. Раҳмондан мурод ўнг елкада Аллоҳ таоло туради деган бўлса бу эътиқод мутлақо нотўғри, агар бундан мақсад Раҳмоннинг фариштасини кўзлаган бўлса, мажозан жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat