Ҳурматли шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ сизга қилаётган ҳайрли ишларингизда куч-қувват ато этсин. Илоҳим ҳеч қачон ма'рифат тарқатишдан чарчаманг. Сизга саволим қуйидагича: Мен талабаман, аниқрог'и аспирантурада о'қийман. Илмий иш қилиш асосан барча вақтимни олганлиги учун бошқа қо'шимча равишда ҳеч қаэрда ишлашга имконим ё'қ. Тирикчилигим стипендия ва институтимдан оладиган озгина ойлигим ҳисобига. Лекин, Аллоҳга шукр, қаноат билан сарфласам о'зимга етади. Муаммо шундаки, мени ота-онам уйлантиришмоқчи. Лекин мен ҳали то'лақонли мустақил оила тебратиш учун маблаг' топа олганим ё'қ-ку десам, биз ёрдам берамиз дейишмоқда. Шунга бошим қотиб қолди. Бундай ҳолларда шариатимиз нима дейди ? О'зи ҳали то'лақонли мустақил оила тебратиш учун маблаг' топа олгмаган инсон уйланиши мумкинми, аҳир бир инсоннинг жавобгарлигини олиш дегани-ку бу ? Бошқа томондан эса, ризқни Аллоҳ беради деган гап бор... Й'ол ко'рсатинг ҳазрат. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Икки тарафнинг гапида хам жон бор. Агар ота-она ёрдам беришни ваъда килаётган бўлсалар, уйлансангиз бўлади. Аёлнинг нафакаси эрга вожиб бўлиши аник. Аммо эр ўша нафакани ота-онаси ёки бошкаларнинг ёрдамида адо этса хам бўлади.