Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ умрингизга ва илмингизга баракаларини зиёда айласин! Ҳазрат сизга бир биродаримнинг саволи билан мурожаат этишга ижозат берсангиз. Ҳазрат бир йигит бир қизни ёқтириб, гарчи бу гуноҳ бўлса ҳам учрашиб юрар экан. Бундан қизнинг яқинлари хабар топиб, бунга тўсқинлик қилишибди. Ва қизни йигит билан қайта гаплашмаслиги учун мажбуран қасам ичиришибди. Қиз ҳам агар шу йигит билан гаплашсам онамни берган сути ҳаром бўлсин деган маънода қасам ичибди. Энди улар ўзаро гаплашмасликка қийналишаётган экан. Йигитни уйланишга имконияти йўқ экан. Қасамни бузиб гаплашсак нима бўлади? деб сўрашмоқда. Ҳазрат шу масалани ечимини айтсангиз илтимос. Жавобингиз учун раҳмат.