Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз учун бадал

00:00 / 20.05.2007 | eski savollar | 3237
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ мухтарам устоз!Намоз хақида бир нарсани соърашга ижозат берсангиз. Масалан, роъза тутишга тоқати ва қудрати етмаган киши учун буни бадалига яни оърнига шариятимиз буюрган тартибда тоълов тоъланади. Аммо, қалбларида инша-аллоҳ иймонлари боълган-у лекин бандалик (ҳато) билан оъз вақтида намозларини адо эта олмаган кишиларгачи, яни, улар бизларнинг оталаримиз-оналаримиз, ёки амакиларимиз боълишлари мумкин. Дейлик улар ҳаёт боълсалар инша-аллоҳ ибодатни қарзини адо этиб берарлар. Агар вафот этган боълсаларчи? У ҳолатда биз уларга қандай ёрдан берсак боълади? Улар учун ният қилиб қазо намозларини оъқиб берсак боъладими? Ёки, бирор фидями ё қандайдир динимиз буюрган ёъл юруқ борми? Шояд улар оҳиратдаги аллоҳни азобидан озод боълсалар. Муҳтарам устоз, сизга саволим шуки: 1. агар бирор фидя тоъланадиган боълса буни хисобини қандай билсак боълади, ёки у қанча?2. Буни бадалига агар бошқа иш боълса у нима?Олдиндан катта рахмат, оллоҳ ажрингизни берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.Қазо худди адодек бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat