Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума куни байрам сифатида нишонлаш

22:04 / 28.05.2022 | Jasur | 1240

Ассалому алайкум! Уйдагиларими дават қилиш учун жума куни уларни табриклаб, Жума кунига хослаб хар хил ширинлик пиширтиришим тўғрими? Ниятим дин хақида мавзу очиб дават қилиш. Чунки одатда хох нонушта бўлсин ёки кечки овқат бўлсин кўп бекор гаплар ғийбат бўлади. Ўзимдан дин хақида гап бошласам уларга ёқмаслиги мумкин. Хози нафл рўза тутяпман. Шу ифторлик пайтида бошқалар рўза тутишмаса хам, сен оғзингни оч кейин овқатланимиз деб мени кутиб ўтиришади. Ифторлик вақтида шу дин хақида гапни ўзлари бошлайдилар. Уларга кўпроқ савоб хақида айтишга харакат қиламан. Шунинг учун Жума куни нонуштага улар билан биргаликда Жума куни фазилати ёки мустажоб дуо вақти хақида мавзу очиб гапирмоқчи ман. Шу ишни қилишимга шариат хукмини билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аҳли оилангиз динга маҳкам бўлган, ихлосли, ибодатли аёллар билан ҳамсуҳбат бўлиб юришса ҳам қалблари динга улфат бўлиши енгил бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat