Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон қироати ва қорилар ҳақида

00:00 / 08.01.2009 | eski savollar | 2862
Ассалому алайкум.Муҳтарам устоз! Сизга саволлар ила мурожаат қилишга изн бергайсиз. 1. Кўпинча маросимларда овқат тортилиб бўлингандан кейиноқ Қуръон тиловат қилинади. Китобларда қироатнинг одобларидан бири оғизни тозалаш, чайиш дейилган. Шундай пайтда маросимларда оғиз чайишга имконият бўлмаганда (яъни Чустда маросимлардан кейин сув олиб кирилмайди, бошқа ерларда қандай қилинишини билмадим) оғзини чой билан чайқаб, ютиб юборса чайишни ўрнига ўтадими? Кўпгина аҳли илм ва қорилар таомдан сўнг тўғридан-тўғри қироат қилаверишади. Қуръонни шундай шароитда ҳам қироат қилса одобсизлик бўлмайдими? 2. Гохида ёшлари улуғ қарияларимизнинг Қуръон тиловат қилишларини эшитиб қоламан. Улар икки алиф миқдорида чўзиладиган мадларни "о" тарзида ўқишади. Мисол учун Фотиҳа сурасининг "Маалики явмиддийн" оятини "Молики явмиддийн" деб. Шундай қироат қилиш дурустми? 3. "Тафсири Ҳилол"нинг аудио вариантини тингладим. Унда қори сурани бошидан охиригача ўқийдилар. Менга ўша кори ҳақларида маълумот берсангиз. У киши бизни ватандошимизми ёки ўзга юртлик қориларданми? 3. Мишарий Рошид Ал-Афасий ҳақларида ҳам маълумот олмоқчи эдим. Илтимос у киши ҳақларида маълумот берсангиз, агар иложи бўлса. У кишининг қироатларидан эшитиб, чиройли оҳанг билан қироат қилишни машқ қилса бўладими? (Устоздан ўтказиб олиш шарти ила)4. Мураттаб қори бўлиш учун Қуръонни тўла ёдлаб, устоздан ўтказиб олиш билан биргаликда Рамазон ойида хатмга ўтиб бериш ҳам шарт қилинганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қорилар сизнинг мулоҳазангизни эътиборга олсалар яхши бўлади.2. Билиб туриб нимага сўрайсиз?3. Мисрлик Қори Маҳмуд Халил Ҳусорий вафот қилганларига анча бўлган.3. Маълумот йўқ. Устоздан ўрганиш керак.4. Шарт қилинмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat