Устоз сизга яна бир масалада савол бермоқчи эдим. Қуръони Карим оятларини назмий (шеърий) тарзда таржима қилишнинг ҳукми қандай? Саволим такрорий бўлса узр. Мен яқинда бир кишига “веб-сайт” тайёрлаб берган эдим. У одам Қуръонни таржима қилиш билан яъни назмий таржима қилиш билан шуғулланар экан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уламолар бундай таржимага рухсат бермаганлар. Шеърга аҳамият бериб, Қуръони Карим маъноларига футур етади, дейишган.