Ассалому алайкум! Саодат асри китобида яқинда битта жойини ўқиб қолдим. Тўғриси ўша сўзларни ўқиб наҳотки ўша даврда шундай бўлган бўлса деб ўйлаб қолдим. Сад ибн Раби янги топган қардоши Абдураҳмон ибн Авфни қўлидан тутиб, уйига бошлаб келди. - Эй қардошим мана уйим. Дарҳол иккига бўламиз ярми сеники бўлади. Икки хотиним бор, боқ, қайсинисини ёқтирсанг, талоқ қиламан никоҳинггқ оласан деди Сад.
– Ва алайкум ассалом! У ерда саҳоба ва ансорийларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига итоати ҳақида гўзал ўрнак бор. Улар биродарчиликни шунчалик даражада деб ҳисоблаганлар. Ҳозирда бизни табиатимиз бузилиб тирикликларида Аллоҳ таоло Ўзининг каломида “Улар Роббиларидан рози бўлишди, Аллоҳ ҳам улардан рози бўлди” деб башорат берилган кишиларнинг қилгани ишларини ўқиб “наҳотки шунчалик бўлса” деб ақлимиз кўтармайдиган бўлиб қолганмиз. Агар ҳадисни аҳамият билан ўқисангиз у киши аёлини танламади ҳам биродари аёлини талоқ ҳам қилмади, фаразан у иш содир бўлганида аёл идда ўтирар эди ва иддадан кейин рози бўлсагина Жаннат башорати берилган ўн саҳобадан бири бўлмиш муҳожир саҳобага ўз хоҳиши билан турмушга чиқар эди... Валлоҳу аълам!