Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин орасидаги келишмовчилик

16:39 / 10.05.2019 | Aziz | 4021
Ассалому алайкум! Маълумки шариатимизда турмуш ўртоғига (эрига) нисбатан итоат қилмаганда биринчи насиҳат қилинади, фойдаси бўлмаса тўшак алоҳида қилинади, яна наф бўлмаса бир марта урилади. (муштлаб қаттиқ эмас албатта) Авваламбор ҳеч кимни бошига тушмасин, аммо ҳозирги ХХ асрнинг айрим «ўта замонавий» аёллари итоатсизлигидан эри бир шапалоқ урса, хотин унга “жавоб” қайтарса, яъни эрига қўл кўтарса, ҳукми қандай бўлади? Шундай аёллар билан турмушни давом эттириш шариатга тўғри келадими? Эр йиллар давомида тўғри кийинишга (ҳижобга эмас узунроқ, шунчаки очиқ-сочиқ бўлмаган кийимлар), ибо-ҳаё билан юришга, рухсатсиз ҳеч қаерга бормасликка чақириб келган, лекин аёл бу нарсаларга умуман қулоқ тутмаган. Марҳум Ҳазратимизнинг "Бахтиёр оила" китоблари бор, лекин унга амал қилмайди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аёл итоатсизликда бардавом бўлаверса талоқ қилиш ёки ўзида ушлаб қолишда узоқни ўйлаш керак. Қайси тараф эр ва фарзандлар ҳолатига фойдали бўлса шуни қилиш керак. Бунда эр тажрибали одамлардан ва вазиятдан хабардор ёши катта кишилардан маслаҳат сўраш керак. Аёлни қилиб юрган ношаръий ишларига норози бўлган ҳолда никоҳда олиб қолишни ихтиёр қилса сабрига савоб олади. Лекин сабр эрни қўрқоқ қилиб кўрсатадиган даражада бўлмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat