Ассалому алайкум! Дадамиз аввалдан одамлардан қарз олиб тўламай алдаб юришган. Вақт ўтиб одамлар пулини ёки берган молини сўраб келса "мени уйда йўқ денглар" деп қочиб юришган. 25 йил дадамни қарзларни онам тўлаб келганлар. Онам Дадамга жуда кўп мартта бу ишлари нотўғрилигини айтиб келишган. Лекин фойдаси булмаган. Хозир онам пенсиядалар. Мана 5-10 йилдан буён дадамни янги олган қарзларини, судҳўрдан олган пулларини акам ва укам тулаб келишмоқда. Акам ва укам ҳатто 2-3 мартта қарзларини узларини буйниларига олиб қамоқдан ҳам чиқариб олишти. Қамоқдан чиқишгандан сунг ҳам узгаришгани юқ. Аллоҳдан дадамга инсоф сураб яшаяпмиз. Судҳурлардан пул олишлари, ёлғончиликларини чегараси юқ. Саволим шуки биз баъзида дадам билан бу ишлари нотўғри эканлигини айтиб урушиб қоляпмиз. Яхши гапириб ялинсек ҳам узгармадилар. Шу ҳолатда дадамга (яхши булиши учун албатта) қаттиқ гапириб юборсак ёки уйдан чиқариб юборамиз дип қўрқитмоқчи бўлсак гуноҳ қилиб қўймаймизми?
– Ва алайкум ассалом! Отангизга қўпол муомалада бўлманглар. Иброҳим алайҳиссаломнинг оталари бут ясайдиган бўлса ҳам қўпол муомалада бўлмаганлар. Отангизни қўрқитиш ечим бўла олмайди. Балки кимлардан пул олиши мумкин бўлса ўшаларга бориб пул бермасликларини, агар берса сизлар тўламаслигингизни айтиб қўйинглар. Банкларга ҳам тегишли равишда мурожаат қилиб қўйилса кредит беришмайди. Валлоҳу аълам!