Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис оятни насх қилмайди

00:00 / 21.02.2011 | eski savollar | 2000

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги ҳутбаларида: «Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини берди. Ворисга васият қилиш йўқ», дедилар».

Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.

Ҳурматли устоз, бу ҳадис Бақара сурасининг 180-оятини насх қилганми?

Иқтибос: «Аввало, бу ҳадис мутавотир эмас, балки оҳод ҳадисдир. Иккинчидан, юқоридаги оятни мерос ояти насх қилган. Бу ҳадис эса ўша насх қилувчи оятнинг баёни учун келган».

Шу гапга ҳам тушунмадим. Иккинчидан, юқоридаги оятни мерос ояти насх қилган, деган гапни тушунтириб берсангиз. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳадис оятни насх қилмайди.

Бақара сурасининг 180-ояти қуйидагича:

كُتِبَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ ٱلۡمَوۡتُ إِن تَرَكَ خَيۡرًا ٱلۡوَصِيَّةُ لِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ بِٱلۡمَعۡرُوفِۖ حَقًّا عَلَى ٱلۡمُتَّقِينَ

«Бирортангизга ўлим келганда, агар у бойлик қолдираётган бўлса, ота-онаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга фарз қилинди».

Агар ўлаётган одам мол-мулк қолдирадиган бўлса, ўша молнинг кимга қанчаси берилишини васият қилиши лозим. Бу васият ота-она ва яқин кишиларга бўлади. Ушбу ояти карима мерос ҳақидаги оятдан аввал нозил бўлган. Кейинчалик мерос ояти нозил бўлиб, васият қилмаса ҳам, ўлгандан қолган мол мерос сифатида яқин кишиларга бўлиб берилиши баён қилинди. Ўша оятда кимга қанча тегиши ҳам айтилди. Ота-она меросхўрлар қаторига кирдилар. Ушбу эътибордан, энди ўлим келган одам «Отамга молимдан бунча берилсин, онамга бунча берилсин», деб васият қила олмайди. Шунингдек, мерос оятида ҳақлари баён қилинган бошқа яқинларига ҳам. Аммо мерос оятида зикр қилинганлардан бошқа кишиларга васият қилса бўлади. Бу эса касб қилиб, мол-дунё топган кишининг хайр-эҳсон қилишига, баъзи яқинларига силаи раҳм кўрсатишига, ижтимоий кафолатга риоя этишига шароит туғдиради. Бу йўл билан меросхўрнинг ҳақлари ҳам ҳимоя қилинган.

Сиз келтирган ҳадис ушбу мерос оятини таъкидлаб келган.

Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat