Ассалому алайкум! Шифокорман. Беморларни даволаш учун бурун ва томоқни ювиш муолажалари бор. Бу муолажаларда бемор беихтиёр суюқ дориларни бир қисмини ютиб юборади. Шу ҳолатда мен олдиндан “рўзангиз очилади”, деб огоҳлантирсам, лекин бемор “майли” деса мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Огоҳлантиришим билан ўзимдан соқит қилган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шу ҳолда ўша муолажага зарурат борлигини аниқлаш сизнинг зиммангизга тушади. Валлоҳу аълам!