- Ва алайкум ассалом! Аслида ортган овқатни ахлатга ташламасдан ҳайвонга бериш жоиз. Чўчқа боқувчиларга берилмаса бўлди. Агар муҳтож оилаларга кўнглини оғритмасдан беришни имкони бўлса ота-оналардан рухсат сўраб, муҳтожларга берган яхши. Чунки ҳайвондан кўра одам егани яхши. Валлоҳу аълам!