Ассалому алайкум! Мен закот берувчиман. Закотимни бериб бўлгач қўлдан келганича садақа, эхсон қилиб юришга харакат қиламан. Лекин бундан ташқари яна қандай фарз қилинган мажбурий молиявий эхсонлар мавжуд?
– Ва алайкум ассалом! Закотга қодир бўлганларга қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!