Ассалом Алейкум Ҳазрат!Биз Мусулмонлар учун қилаётган ҳайрли ишларингизни ажрини Аллоҳ зиёда қилсин! Ижозатингиз билан саволимни берсам:Бир неча йиллардан бери Хитой давлатида ўқиб ишлайман. Ватандошларимизнинг базиларига олган маҳсулотларини юклашда ёрдам бераман ва бунинг учун улар менга ҳақ тўлашади. Агар йўл ҳаражатининг нархи тошкентгача 4000$ бўлса ва мен уни нархини 3900$ га келишсам, оралиқдаги 100$ни ҳаридорга этмай олсам менга ҳаломи? Лекин ундан ташқари ҳаридор менга ҳақ ҳам беради! Кўп холларда шунга ўхшаган вазиятлар учрамоқда! Аммо шубҳадаман! Жавобингиз учун олдиндан Раҳмат! Саволим ўринсиз бўлса узур сўрайман!