1. Рўзадор одам кичик сабаб билан рўзаси очилиб кетганини ўзи билмай рўзасини давом эттирса ва бунда билмагани сабабли қазо ёки каффарот адо етмайди. Бундай ҳолда рўза қабул бўладими?
2. Қандай амалдаги инсонларни рўзаси қабул бўлмайди? Аниқ есимда йўқ, лекин шунақа ёмон амалли инсонлар борлиги ва улар рўзани тўкис тутганда ҳам фақат оч-наҳор юргани қолади, рўзаси қабул бўлмайди деб ешитгандим. Улар қандай инсонлар?
3. Бугун шайтонни йенголмай саҳарликка туролмадим, лекин рўза тутяпман. Рўзам қабул бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Аллоҳ таолога ҳавола бўлади.
2. Маълум инсонларнинг рўзаси қабул бўлмайди деган гап йўқ.
3. Албатта, қабул бўлади. Ўзи шундай бўлиши керак. Юқоридагига ўхшаш гаплар билан миянгиз чалғиса, шунақа бўлади.