- Ва алайкум ассалом! Саҳарлик қилиш вақти тугаганидан кейин яқинлик қилинса ва у икки томоннинг розилиги билан қилинса икки томонга ҳам каффорат ва қазо лозим бўлади. Агар қайси бири мажбурлаган бўлса, мажбурлаган каффорат ва қазо мажбурланган эса қазонинг ўзини тутади. Бу ҳолатда ишчиларга таом бериш жоиз эмас, чунки ишчилар орасида фақир-мискин бўлмаслиги мумкин. Қишнинг қисқа кунида бўлса ҳам кетма-кет 60 кун каффорат тутиб беришади. Валлоҳу аълам!