Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лўлилар ҳақида

15:46 / 25.11.2015 | Ali_al-Qori | 5892

Ассалому алайкум! Кўпчилик лўлилар ҳақида ёмон гумонда бўлишади. Эшитишимизча уларнинг охиратлари куйган эмиш, уларга қиз узатишни ор-номус деб биладилар. Уларнинг ирқлари қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исломда “ирқчилик” деган нарса йўқ. “Лўлиларнинг охирати куйган” дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бирор кимсанинг жаннатий ёки дўзахий эканлигига Аллоҳ ҳукм чиқаради. Бу охиратда маълум бўлади. Агар улар мусулмон бўлсалар, Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ҳукмида бўладилар.
«…Албатта, мўминлар биродардирлар…»
Дарҳақиқат, бу биродарлик дин қардошлиги бўлиб, дунёдаги барча инсоний алоқалардан устун туради. Бу биродарлик Аллоҳ учун, дину диёнат учун, Ислом-иймон учундир ва у ўзаро муҳаббат, тинчлик-омонлик ва ҳамкорлик асосига қурилган бўлади.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Уларга паст назар билан қараш ёки зотидан жирканиш шариат ҳукми ила ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat