Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда психологлар инсонларнинг қайси ойда туғилганига қараб характерини айтиб бермоқда. Дўстим бунга жуда ишонади, мен эса иккиланяпман, чунки унинг айтганларининг кўпи тўғри келяпди. Яна “бу ғайб иши эмас, шунчаки тажрибадан ўтказилган” дейишяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар туғилган ойи кунига қарайдиган бўлса бу мунажжимликнинг бу тури бўлиб, бу ҳам шаръан ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!