Ассалому алайкум! Мен сотувчиман ва мени ғайридин христиан клиентларим хам бор. Уларга крестик белгили нарсаларни сотишим мумкинми?
Ассалому алайкум! Биз уйда жамоат бўлиб намоз ўқимоқчимиз. Мен бобом билан жамоат бўлиб ўқисам бўладими, акам биланчи? Бобом қироатларда хато қилади. Шунинг учун мен имомликка ўтсам бўладими. Балоғатга етганман?
Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқийман, пешин намозга улгурмайман, мактабдан келиб 4 ракат фарзини ўқийман. 4 ракат фарз ўқиганимда хамма ракатига зам сура қўшиладими ёки фақат 2 ракатга?
Ассалому алайкум! Бомдод намози вакти 05-48дан 07-03 эди. Бомдодни бошлаганимда 07-03 эди. Бомдод намозини суннатини бошлаганимда хаёлимда чиқиш вакқти 07-07 деб хаёл қилгандим. Ўқиган бомдод намозим қазо бўлдими?
Ассалому алайкум! Мен ишим туфайли намозни ўз вақтида ўқий олмайман. Азон айтилгандан кейин ярим соат кечроқ ўқиман. Бу намозни савобини камайтирадими ёки вайил водисига тушушумга сабаб бўладими?