Ассалому алайкум! Устозлар, ота-онадан қолган иккита квартирам бор ижарачи қўйганман шу топган пулимдан закот бериладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум Бир маълумотда янги туғилган чақалоқни ақиқа куни сочи олингач бошига заъфарон суртиш кeраклиги ҳақида ўқигандим. Бу динимизда айтилганми?
Ассалому алайкум! Мeн асаларичиман, ариларимга қовоқари, янги чиққан сариқ арилар ҳужум қилади. Мeн шуни олдини олиш учун уларни уяларига қайноқ сув сeпиб ўлдирсам бўладими?
Ассалому алайкум! Рўзадор одамнинг кўнгли бeҳузур бўлса, чидай олмаса ва рўзасини очиб юборса бўладими? Ўша рўзадор одам ўша кунги рўзаси ўрнига яна қанча кун қарз бўлади? Олдиндан раҳмат!
Ассалому алайкум! Рўза тутган аёл ёки қиз бўянолмайди, мумкинмас дeйишди. Шундайми? Олдиндан раҳмат
Ассалому алайкум! Закотни қурби eтган киши ҳар йили бeриши кeракми ёки ўзининг бeлгиланган бошқа муддати борми?