Ассалому алайкум! Кимнидир бир кўришда ёқтириб қолиш ва у ҳақида ўйлашни Аллоҳ таоло инсоннинг қалбига солиши мумкинми? Ёки қарама-қарши жинс вакилларининг ўзаро муҳаббати нафсни жиловлай олмасликми?
Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларизга баракотлар ёғдирсин. Саволим, эр хотинига рўмол боғлашга қўймаса хотин бўйсуниши керакми? Динимизда хотин эрига итоат қилса жаннатга киради дейилган. Аёл қандай йўл тутсин?
Ассалому алайкум! Эркак киши кумуш узукни қайси қўлига ва қайси бармоққа таққан маъқул ? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин !
Ассалому алайкум! Қарзни қайтариш кечикиб кетса (5-6 йил) инфеляция ҳолда қандай тўланади. Олдиндан раҳмат!
Ассалому алайкум! Мен ва икки шеригим билан бир иш қиламиз. Ўртада мани мошинам хизматларимиз учун хизмат қилади. Мошинага кетадиган харажатлари ўртадан бўлиши керакми?
Ассалому алайкум! Бизнинг мазҳабимизда бошнинг қанча қисмига масҳ тортилади? Ташаккур!
Ассалому алайкум! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!(омин). Саволим шуки: Эшитишимча ғийбатнинг гуноҳи зинонинг гуноҳидан кўпроқ экан. Азиз устозлар шу гап ростми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қунут дуосида шундай яни «Сeнга итоат қилмаган кишиларни тарк этамиз» жумласи бор. Шу жумлани кeнгроқ тушунтириб бeрсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.