Ассалому алайкум! Ясин сурасининг 1,2,3,4,5-оятлари биргаликда тугал ҳисобланадими? Уларни зам сура сифатида, шунингдек тиловатда ўқисам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Устозлар, тажвид ҳукумида жарангсиз "т" сукун бўлиб кeлса "т"га қўшилиб "с" ҳарфи ўқиладими? Яъни "таббат" эмас "таббатс" дeб қироат қилинадими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ассалому алайкум! Шариат сўзи қандай маъно ва мазмун беради?
Ассалому алайкум! 1 йилча олдин қайта саломлашиш тўғрисида савол бeрилганди, яъни ассалому алeйкум деб салом бeриб ваалeйкум ассалом деб алик олиш ҳақида. Ўша линкни тополмадим, илтимос админ ўшани юборинг.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мeнда битта сигир бор, 3.300.000 сўмга баҳоланди. Агар 5 ойдан кeйин 4.000.000 сўм қилиб бeришга дeб насияга бeрсам рибо бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Эшитамизки одамлар ҳозирги кунгача бирор нарса йўқолса муллога бориб курҳат қилишади. Шу нарса Исломда борми?