Ассаламу алайкум! Кредит ва насия ўртасидаги фарқ кўрсатилган жадвал тузиб бера оласизларми?
Ассалому алайкум! Мушкулларингизни Аллоҳ енгил қилсин. Муслимат дастурини ишга тушириб жуда яхши қилибсизлар. Эркаклар учун ҳам шундай дастур тайёрлайсизларми?
Ассаламу алайкум! Мусулмон бўлмаган инсонларга улар ўлгандан кейин Аллоҳдан истиғфор ёки раҳмат сўраб дуо қилиб бўлмайди дейишди. Ўша одамга тириклигида раҳмат ёки истиғфор сўраб дуо қилса бўладими?
Ассалому алайкум! Савол-жавобларни фойдаланиш учун юклаб олсам бўладими? Жавоб учун аввалдан раҳмат.
Ассаламу алайкум! Эр-хотин бир сафда туриб, иқтидо қилмаган ҳолда намоз ўқиса бўладими?
Ассалому алайкум! Товуққа қассобхонадан ортган қолган-қути гўштларни бериб боқсам бўладими?