Ассалому алайкум! 4 ракатли фарз намозини 2-чи ракатида ташаҳҳуда "ишораи саббоба" қилган одам, то имом "Аллоҳу Акбар" деб 3-чи ракатга тургунча бармоқларини ёзиб юбормасдан ишора қилган бармоғига қараб отирадими?
Ассалому алайкум! Жаноза намозини ўқишдан олдин имом қавмга, "Фалончи ўғли фалончига жаноза намози ўқиймиз. Ёшлари бунчада экан" деб эълон қилиши керакми ёки айтмасдан ўқиса ҳам бўладими?
Ассаламу алайкум! Излаб тополмадим. Жаноза намозида имом ҳар такбир айтганида орқадагилар нигоҳини юқорига бир қаратиб оладилар, яъни юқорига бир қараб оладилар. Шундай қилиш керакми?
Ассалому алайкум! Аср намозини ўқиб турган вақтимда кийимимга қизимнинг сийдиги текканини эслаб қолдим. Энди намозимни кайтадан ўқишим керакми?
Ассалому алайкум! “Ҳаж ёки умрага бораётган киши келгусида иймонли-эътикодли бўлиб етишишига сабаблардан бири бўлади” деган ният билан балоғатга етмаган ёш болалари номидан Байтуллоҳни тавоф қилиши жоизми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки сийдик Исломда ҳаром қилинган. Қандайдир дардларга масалан қўл-оёқ оғриқда сийдик босиб бойлаб қўйилади. Шу тўғрими?