Ассалому алайкум! Биз фарзанд кутёммиз, қиз бўлса Муслима ўғил бўлса Абу Зарр деб исм қўймоқчимиз. Абу Зарр исмини тўлиқ маъноси ва тўғри ёзилишида ёрдам берсангизлар. Сизга катта раҳмат.
Ассалому алайкум! Қуръонни ўзбекча таржимасини ўқисам бўладим? Арабча ёзувни ўқишга қийналяпман.
Ассалому алайкум! Аёл киши жуда кўп сабаблар туфайли эрига ортиқ итоат қила олмаслигидан ва шу сабабли гунохкор бўлиб қолишидан қўрқиб эридан жавобини беришлигини сўраши мумкинми? Жавобингиз учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Устозлар, сахарликка ухлаб қолган инсон, рўза тутмаса кафорат тутадими, ёки тутиб бeрмайдими?
Ассалому алайкум! Ўғлимизи исмини Абубакир деб қўйган эдик. Хозир 9 ёшда Салихон домлани марузаларида эшитиб қолдик Абубакир деган исм қўйиб бўлмас экан. Сизларни жовобларингизни кутиб қоламиз.