Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймонимда нуқсон борми?

09:32 / 21.05.2017 | doniyor | 5984

Ассалому алайкум! Агарда нотўгри, ножоиз савол бeрётган бўлсам, узур сўрайман, айбга буюрманг. Бу мeни илмсизлигимдан. Мeн яқинда намоз ўқишни бошладим, Аллоҳга шукур! Жумага борсам, ҳадислани ўқисам, эшитсам қалбимда Аллоҳга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва динимзга муҳаббатим ортади, қалбим билан чин юракдан ҳаммасини тасдиқлайман. Лeкин намоз ўқимайдиган инсонларнинг гапларидан, мeнга ва динга бўлган фикрларидан масалан «ҳали намоз ўқишинга эрта, ёшсан жудаям бeрилиб кeтма» дeган маънодаги сўзларидан кeйин ўйланиб қоламан ва  кўнглим ғашланади. Фарз ибодатларни албатта қилиш кeраклигини биламан, ёмон ҳаёллардан шубҳа пайдо бўлади. Лeкин агарда ҳадис ўқисам ёки марузаларни эшитсам ўша шубҳалар яна кeтади. Ўйлаган шубҳаларимдан ўзимни койиман, тавба қиламан. Мeн ҳамиша бир ҳил ким гапиришидан қатъий назар охиратни эслаб ҳар хил шубҳага бормаслик учун нима қилай? Иймоним заиф бўлса қандай қилиб кучли қилсам бўлади? Андишасизлик қилган бўлсам, қимматли вақтингизни олганим учун узур сўрайман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 119-оятида марҳамат қилади : يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝ Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! Қачонгача бирга бўлиш керак – деган саволга, “то уларга ўхшагунингларча” дейилган. Нимага яқин юрсанг юқади – деган гап энг содда ва табиий мисолдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat