Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз, силаи раҳм ва Аёлнинг ишлаб топган пули

15:55 / 24.09.2013 | Abdullo | 4219
Мен номусулмон давлатда илм оламан. Ҳар гал ватанга борганда сизнинг китобларингиздан олиб келаман. Лекин ҳаммасини ҳам олиб кела олмаяпман. Сизнинг китобларингиз ва ушбу порталда саволларга бераётган жавобларингиз мен ва аёлимнинг дастурил амалимизга айланган. Қўлимиздан келганча ҳар бир ёзганингизга баҳсга киришмасдан амал қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу ерда бериладиган ба`зи саволлар жуда тор ва хусусий ҳолларни қамраб олганлиги ва сиз ҳам савол берувчининг ботинини билмасдан зохирига қараб қисқа жавоб беришингиз туфайли ўз-ўзидан қўшимча саволларни келтириб чиқаради баъзида. Куни-кеча сизга ота онасига қийналган вақтида ўз маошидан силаи раҳм қилмоқчи бўлган бир синглимизнинг “Аёл кишининг маоши” тўғрисида берган саволига, сиз уни ўзи ҳоҳлагандай тасарруф етишга ҳақлилигини ёзгансиз. Шунда сизга жуда ҳам бир зарур саволим туғилиб қолди. Мен силаи раҳм масаласига, хусусан унинг молиявий ёрдам жиҳатига, ёшлигимдан жуда ихлос билан амал қилиб келишга ҳаракат қиламан, балки шу учундирким Оллоҳ менга имконият ҳам бериб келади. Ўзимни ва аёлимнинг қариндошларига алоқани узмасдан, қийналган пайтлари, ёки қийналмаган вақтларида ҳам имкон қадар молиявий ёрдам бериб келганман. Ҳорижга келиб бошида бироз молиявий қийналдик, ҳатто юртимиздан олиб келган жамғармаларни ишлатиб кун кўрдик. Кейин, Ўзим ҳам ўқиб ҳам ишлай бошладим, Аёлим еса бу ерда қариндошлар ёъқ учун уйда жуда зерикиб кетдим деди. Мен ўз оилам молиявий ва аёлимнинг маънавий аҳволини ҳисобга олиб унга мусулмон аёлларга мос келадиган иш топиб бердим ва ишга киришдан олдин иш жараёнида мени хафа қиладиган – Исломга хилоф ишлар қилмаслигини ва ишлаб топган пулини менинг назоратимсиз сарфламаслигини ўзига шарт қилиб қўйдим. У рози бўлди. Оиламизга кириб келган ҳар бир тийинни фақат тежамкорлик билан мақсадли сарфлайман ва ақл билан орттириб келажакда ватанга бориб ҳовли оламан деб жамғаряпман. У ишлаётгани учун уни бир қатор масъулият ва мажбуриятлардан озод ҳам қилиб қўйганман. Олаётган маошидан ўзи учун ҳоҳлаган нарсасини олиб бераман. Яқинда аёлим ота онасига 600$миқдорида молиявий ёрдам қилмоқчи бўлди (қайним уйланиш баҳонасида). Бу эса менга жуда кўпдек туюлди. Шуни сал камайтирсак-чи ахир пулни уй оламиз деб йиғяпман-ку десам, ёъқ мен ўзим ишлаяпман-ку деди. Оллоҳ розилиги учун мен рози бўлдим. Сал ўтмай, яна каттароқ миқдорда қарз ҳам берайлик барибир пулимиз турибдику деди. Мен уларнинг имкониятлари бизникидан кам емас-ку, ўзларини ҳам пуллари борлигини яқинда айтгандилар-ку десам, у пулга Нехиа олмоқчилар, шу учун тегиб бўлмайди деди. Мен ўзларида имконият етарли деб, барибир рози бўлмадим. Хотиним яна ўзи ишлаётганини шаъма қилиб ва мени силаи раҳмдан тўсишда айблади. Бир неча йил олдин, айнан ўша қайним уй олаётганида мен уйининг 60%пулини берганман (олдин бир йил муҳлат билан, кейин муҳлатида беролмаслигини билиб яна қўшимча 2 йилга чўзишга рози бўлдим, чунки Қуръондаги енг узун оят айнан шу мавзуга бағишланганини билар едим), ва қолган 30%ини ўртага тушиб кафил бўлиб бировдан олиб берганман. Қўлидаги 10%пул билан азим шаҳардан уйлик бўлди, у пайтларда хотиним бир тийин ҳам топмас эди. Ҳазрат, агар мен силаи раҳмдан тўсувчи бўлганимда бу ишни қилмасдимку (оллоҳ ушбу ҳолатни еслаганим учун амалим ҳабата бўлишидан ўзи асрасин, Оллоҳ гувоҳ бу ишни фақат Оллоҳ розилиги учун қилганман. ). Ҳазрат, мен силаи раҳмдан ҳеч қачон тўсмаганман, чунки Оллоҳдан қўрқаман, ва охиратдан умидларим ката. Қолаверса, аёлимни Оллоҳ розилиги учун жуда севаман ва Оллоҳга бу дунё саодатининг енг афзалини етқазгани учун фақат шукрона қиламан. Бундан кейин ҳам силаи раҳмни меъёрида олиб боришимга Оллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Ҳазрат, илтимос, мени саволларимга қисқа бўлса ҳам алоҳида алоҳида жавоб берсангиз: 1. Мен қарз беришдан шунга ўхшаш ҳолатда бош тортганим учун гуноҳкор бўлмайманми? 2. Силаи раҳм қилиш меъёри оила тинчлигини бузиб, ажрашиш даражасигача олиб келмаслиги керак деб оила манфаатларини бошқа нарсаларни унутмаган ҳолда биринчи ўринга қўйишим ва аёлимдан ҳам шуни талаб қилишим тўғрими? 3. Мен аёлимнинг ишлаб топган пулини, у билан бошида шартлашганлигим туфайли назорат қилсам бўладими? Чунки мен унинг ишлашига фақат оиламиз мақсадидан келиб чиқиб рози бўлганман. 4. Агар аёлим ҳар гал ишлаётганини шаъма қилиб менинг дилимни хуфтон қиладиган бўлса, уни ишдан бўшатиб олишга ҳаққим борми? Сиздан Оллоҳ рози бўлсин Абдулло

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Гуноҳкор бўлмайсиз. 2. Силаи раҳм оила тинчлигини бузиб, ажрашиш даражасигача олиб келмаслиги керак. 3. Аёл ўзининг молига ўзи эга. 4. Аёлни ишдан бўшатиб олишга эрнинг ҳақи бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat