Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мендан бир киши сегарета чекиш учун гугурт(зажигалка) сўраган эди. Мен бермадим. У киши жаҳл қилиб менга “сизга ҳаром бўлса, менга ҳалол бераверинг” деди. Бу гапидан мени ҳам жаҳлим чиқиб кетиб, “Иймонингизни янгилаб олинг, нимани ҳалол ва нима ҳаром дейиш Аллоҳга хос иш” дедим. Шундан бери қалбим ҳеч таскин топмайди. Бунинг ҳукми қанақа бўлади? Одобсизлик учун узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Сигарет тўғрисида уламолар турлича фикрларни айтганлар. Шунга биноан уни “қатъий ҳаром” деб бўлмайди. Қатъий далиллар билан собит бўлмаган нарсани ҳалол дейиш билан кофир бўлмайди. У кишининг “сизга ҳаром бўлса, менга ҳалол” деган гапи билан кофир бўлиб қолмайди. Қолаверса бирор кишини “кофир”, “бидъатчи”, “муртад” деб ҳукм чиқариш муфтий ёки қозининг ишидир. Улар ҳам ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиққанларидан кейингина фатво чиқаришлари мумкин. Бошқа ундай қилманг. Валлоҳу аълам.