Ассалому алайкум! Мен тадбиркорлик билан шуғулланаман. Товарлар нархини бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан фуқароларга насияга бераман, яъни насия савдоси билан шуғулланаман. 2 нафар ходим ёллаганман. Ушбу ходимларга хар ой учун тўланадиган қатъий хажмдаги иш хақи белгилаб қўйилган. Бундан ташқари ходимларга савдони амалга оширганликлари ва насияга берилган махсулотлар пулини ундиришларига қараб иш хақиларига қўшимча мукофот хам белгилаганман. Яъни уларга белгиланган режаларини бажаришларига қараб мукофот пули берилади. Режаларни неча фоизга бажаришларига қараб қатъий тўланадинан иш хақининг шунча фоизи миқдорида мукофот белгилайман. Ходимлар мукофот пуллари фоиз асосида белгиланилаётганлиги сабабли фоиз аралашган иш рибо бўлади деб норози бўлишяпти.
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтишибди. Айрим кишилар фоизни рибонинг бошқача номи деб ўйлашади. Аслида бундай эмас. Сиз айтгандек қилсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!