Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижрий ва милодий саналар.

08:55 / 23.04.2015 | Zafarov Murodjon | 5288

Ассаламу алайкум! Маълумки, ҳижрий саналар фаслга нисбатан алмашиб туради. Масалан, бу йилги рабиъул аввал ойи қиш фаслига тўғри келди. 5-10 йилдан кейин бошқа фаслга тўғри келади. Фаслга нисбатан солиштирганда, милодий тақвим тўғрига ўхшайди. Китобларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баҳор фаслида туғилганлар, деб ёзилган. Қишда, кузда ёки ёзда мавлид ўтказса, қандай-у, милодий тақвим бўйича туғилган саналарини ҳисоблаб ва аниқлаб, шу санадан келиб чиқиб, мавлид ўтказса қандай бўлади? Шу масалада Шайх Ҳазратларининг “муносиб шогирдлари” номига лойиқ кўрилган аҳли илмлар фикрини билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاءً وَالْقَمَرَ نُورًا وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ مَا خَلَقَ اللَّهُ ذَلِكَ إِلَّا بِالْحَقِّ يُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ 

У (Аллоҳ) Қуёшни (кундузлари) зиё (сочгувчи), ойни эса (кечалари) нур-ёруғлик қилган ва сизлар йилларнинг саноғини ҳамда (вақтларнинг) ҳисобини билишингиз учун уни (яъни, ойни бир қанча) манзил-буржларга бўлиб қўйган Зотдир. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ буни (яъни, қуёш ва ойнинг ҳар бирини) ҳақ (қонун ва ҳикмат) ила яратди. У Зот биладиган қавм учун Ўз оятларини муфассал баён қилур” (Юнус сураси, 5-оят). Ернинг ўз ўқи ва қуёш атрофида айланиш ҳисобидан шамсий тақвим келиб чиққан. Ойнинг ер атрофида ва иккисининг қуёш атрофида айланишидан эса қамарий тақвим келиб чиққан. Маълумки, қамарий тақвим янги ойнинг ҳилол суратида пайдо бўлиб, бадр суратида тўлиб, яна кичрайиб, ингичкалашиб кўринмай қолишига асосланади. Қамарий тақвимда ҳам 12 та ой бўлиб, ҳар ойнинг ўз номи бор: 1. Муҳаррам 2. Сафар 3. Рабиъул аввал 4. Рабиъус соний 5. Жумодул аввал 6. Жумодус соний 7. Ражаб 8. Шаъбон 9. Рамазон 10. Шаввол 11. Зулқаъда 12. Зулҳижжа. Шамсий бўладими, қамарий бўладими, ҳар бир тақвимнинг ўзига хос қонун-қоидалари мавжуд. Уларни бир-бири билан аралаштириш илмсизлик ва фалакиёт илмидан бехабарликдир. Масалан, рўзани олайлик. Маълумки, фарз рўза ҳар йили рамазон ойида тутилади. Рамазон рўзаси биринчи фарз бўлган йили ҳижрий 2-йил бўлган. Ўша йилнинг рамазон ойи милодий 624 йил 25 февралидан 25 мартига қадар давом этган, яъни қиш фаслининг охири ва баҳор фаслининг бошига тўғри келган. Шунақа экан деб, рўзани ҳам ҳар йили бир вақтда – қиш фаслининг охири, баҳор фаслининг бошида тутайлик, дейилмайди-ку?! Дарвоқе, насронийлар шундай йўл тутиб, катта хатога йўл қўйишган ва бу масалада адашиб кетишган экан. Ҳаж ҳам ҳар йили фақат зулҳижжа ойида адо этилади, бошқа ойларда қилинса, ҳаж ҳаж бўлмайди ва ҳоказо. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat