Ассаламу алайкум! Устозлар мени саволим қуйидагича: мен баъзида пешинни қазо қилиб, асрда жамоатга етиб келаман. Шу пайтда жамоатга қўшилиб асрни ўқийманми ёки аввал пешиннинг қазосини ўқийманми?
Ва алайкум ассалом! Агар сиз умрингиз мобайнида намозларни қолдирмай ўқиб келаётган бўлсангиз “тартиб аҳли”дан ҳисобланасиз. Унда сизга аввал пешинни қазосини ўқиб сўнг асрни ўқишингиз лозим бўлади. Агар “тартиб аҳли”дан бўлмай, энг ками олти вақт намознинг қазоси зиммангизда бўлса, аввал асрни ўқиб сўнг пешинни қазосини ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.