Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқа гўшти бор жойда ишлаш

15:34 / 27.09.2015 | Ibrohiym Ergashev | 4751

Ассалому алайкум! Мен бир кичик магазинда ошпаз бўлиб ишлайман. Бу ерга келишимдан олдин чўчқа гўшти борлигини билмагандим. Биз идишларини алоҳида ажратиб қўйдик. Бу ерда чўчқа гўшти қўшилган калбасалар бўлиб, таом тайёрлашда уларни қўлқоп билан ушлаб тайёрлаймиз. Шу ишхонада ишлаш биз мусулмонларга мумкинми? Маошимизга ҳаром аралашиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-35896/ Мусулмон кишининг юриш-туриш, муомала, ибодат, одоб, гапираётган гап-сўзида мусулмонлиги ажралиб туриши керак. Токи бошқалар Ислом динида ман қилинган ишларни унга буюришга журъат қила олмасинлар. Мабодо шундай ҳислатларга эга бўлса ҳам уни Исломда ман қилинган ишларга буюриладиган бўлса, у ерни тарк қилиш керак. Ҳаром қилинган нарсаларни ейиш ҳаром бўлгани каби, ўзгаларга тақдим қилиш ҳам ҳаром ҳисобланади.

Аллоҳ таоло “Талоқ” талоқ сураси 2-3-оятларида марҳамат қилади :

وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا...

وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

2. ...Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.

3. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat