Ассалому алайкум! Онам намоз ўқийдилар, лекин бир хил нарсаларга ирим қилиб қўядилар. Шунда мен уларга “бундоқ қилиш нотўғри” деб сал қизишиб кетаман. Онам эса бу иримларни онасидан ўрганганлар. Мен “онангиз саводсиз, китоб ўқимаган” десам, мендан жуда хафа бўладилар. Мен уларни бу ишдан қайтарсам, уларнинг диллари оғриб қолади. Нима маслаҳат берасизлар?
Ва алайкум ассалом! Ҳикмат билан қайтаришга ҳаракат қилинг. Қўполлик ҳеч қачон фойда келтирмайди. Валлоҳу аълам!