Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамозлик хақида

16:39 / 09.12.2023 | Отамурод | 776

Ассалому алайкум! Бенамоз инсон агар оламдан ўтса лекн мўмин бўлиб яшаган калима келтирган аммо намоз ўқишга улгирмаган бўлса ғафлатта қолиб оламдан ўтган бўлса у инсон хам худди кофирларга мунофиқларга бериладиган азоб бериладими у бандани жаннатга кириши қийин кечадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модомики шаҳодат калимасини айтган экан у мўминдир ва албатта жаннатга киради. Аммо намоз ўқимагани туфайли жазо олиши бор. Бу азоб қандай бўлиши Аллоҳ таолонинг ўзига аён. Савол марҳум ҳақида кетаётган экан, унга берилажак азоб даҳшати ҳақида эмас, қандай қилиб уни енгиллатиш ва даф қилиш ҳақида бош қотирсак ўринли бўлади. Бунинг учун сизлар ёки бошқа моддий имконияти бор инсонлар марҳумнинг қолдирган фарз намозлари ва рўзалари учун фидя бериб қўйсинлар. Унинг ҳаққига истиғфор айтишни кўпайтиринглар. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَمَنْ كَانَ آخِرُ كَلَامِهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ دَخَلَ الْجَنَّةَرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳу» бўлса, жаннатга киради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар ва Ҳоким саҳиҳ, деган.

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَيَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ شَعِيرَةٍ مِنْ إِيمَانٍ، وَيَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ بُرَّةٍ مِنْ إِيمَانٍ، وَيَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ ذَرَّةٍ مِنْ إِيمَانٍقَالَ أَبُو سَعِيدٍفَمَنْ شَكَّ فَلْيَقْرَأْ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида арпа дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида буғдой донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида зарра вазнича иймон бўлса, дўзахдан чиқади», дедилар.
Абу Саъийд:
«Ким шак қилса: «Албатта, Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмас», оятини тиловат қилсин», деди».
Шарҳ: Мусулмонлар жумҳурининг иттифоқ қилишича, осий мўмин дўзахга тушади ва қилган гуноҳига яраша азобини тортади. Сўнгра дўзахдан чиқади. Дўзахга тушиш у ёқда турсин, жаннатга кириш учун бир оз кутиш ҳам катта ҳижолатга сабаб бўлади. Шундан кейин ҳам баъзи одамларнинг «Барибир дўзахдан чиқилар экан-ку» деб, баъзи гуноҳ ишларни қилишларини тушуниш қийин.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаҳодат калимасининг улуғлиги.
2. Ким шаҳодат келтирган бўлса, охир-оқибат дўзахдан чиқиши.
3. Шаҳодат калимасини айтишнинг ўзи кифоя қилмай, қалбда иймон бўлиши ҳам шартлиги.
4. Қалбдаги иймон заррача, буғдой ёки арпа донича ҳам бўлиши, яъни жуда кичик бўлиши ҳам мумкинлиги.
5. Мўминлар ҳам осий бўлсалар, дўзахга тушадилар.
6. Гуноҳи кабира қилган мўмин кофир бўлмаслиги ва дўзахда абадий қолмаслиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat