Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳдан сақланиш

12:04 / 22.10.2015 | sof aqida | 3505

Ассалому алайкум! Қўшни ёки қириндош уруғлар тўй қилишса, шу тўйларида ароқ, хотинлар аралашуви каби маъсият ва гуноҳ амаллар бўладиган тўйларга бориб, эсидан чиқиб “Тўйлар муборак бўлсин” деб юборган одам, эсига келиб тавба қилса ва яна баъзи бир шунга ўхшаш ҳолларда шу такрорланса бунинг ҳукми нима бўлади? Саволдаги камчилик ва хатоларга узр сўраймиз!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 286-оятида марҳамат қилади :
«...Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин».
Мўмин банда бор имконини ишга солиб, Аллоҳнинг фармонига мувофиқ иш юритишга ҳаракат қилади. Бу борада кўпгина тўсиқларни енгиб, қийинчиликларга бардош беради. Лекин у фаришта ҳам эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилиб қўяди ёки баъзи нарсаларни унутиб, эсдан чиқаради. Аллоҳ таоло фазли карами билан бизнинг охиратимиз обод бўлиши учун нималарни сўрашимизни ҳам Қуръони Каримда таълимини берди. Аллоҳ таолонинг Ўзидан мазкур нарсалар учун азобга тутмасликни сўрашни билдирди ва Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг ушбу дуосини қабул ҳам этди.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда :

Набий алайҳиссалом:
«Умматимдан уч нарса – хато, эсдан чиққан ишлар ва мажбур қилинганлик кўтарилди», – деганлар.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat