Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр ҳақида

11:12 / 07.06.2013 | Ashraf | 4506

Савол Сизнинг "Зикр аҳлидан сўранг" тўплам шаклидаги силсилангизнинг 3-китоби, 25-боб, 425-саволга(238-бет) берган жавобингизнинг бир жумласи бўйича: Саволнинг қисқача кўриниши:"ушбу қайд қилинган жавобдаги 29. 75гм тилла маҳрнинг тилладаги енг кам миқдорими ёки дирҳамнинг оғирлик ўлчови сифатида фойдаланилгандаги миқдорими, агар иккинчиси бўлса тиллада маҳрнинг енг ками қанча? " Бу савол жавоби бир қатор баҳсларга сабаб бўляпти. Илтимос шунга аниқлик киритиб берсангиз:Сиз савол берувчининг маҳрнинг енг кам миқдори 10 дирҳамни 31. 2 грамм олтин деб ҳисобласак бўладими деган саволига:дирҳамнинг пул ва оғирлик ўлчови сифатида келишини баён қилгансиз. Баъзи бир ўртоқлар, шу савол жавобидаги, деган жумлангизни дастак қилган ҳолда, маҳрнинг енг ками 30 грамм тилла екан мана шайх ўзлари айтганлар деб, шу жавоб охиридаги деган жумла ва Ислом. уз сайтида 2012 йил 1 ноябр ойида маҳрнинг енг ками 500, 000сўм (ўша пайтдаги пул қадри ҳисобида, албатта)деб ёзган жавобигизни еса пул миқдоридги маҳрга тегишли деб талқин қилишяпти. Енг кам маҳр агар тиллада бериладиган бўлса ҳам кумушда бериладиган бўлса ҳам, нисобга етган миқдорнинг 20 дан бири емасми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маҳр закот нисобининг йигирмадан бири экани маълум. Сиз айтган жавоб саволга қараб ва ўша вақтдаги нарх асосида айтилган бўлади. Сўмга чақиш эса, тахминий гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat